Алишер Юсупов: Бизни мажмуага келиб қўллаб қувватлаётган мухлисларимизга ғалаба тақдим этмоқчимиз
СҚБ – НАСАФ учрашувидан кейин ҳақиқий қашқадарёликлар бош мураббийи Алишер Юсупов ўйин ҳақидаги ўз фикрларини билдирди.
photo: UFF
СҚБ – НАСАФ учрашувидан кейин қашқадарёликлар бош мураббийи Алишер Юсупов ўйин ҳақидаги ўз фикрларини билдирди.
“Бугун жуда қизиқарли, тезкор футбол бўлди. Шогирдларимнинг ўйинидан, ҳаракатларидан жуда хурсандман. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун фидоийлик билан кураш олиб боришди. Бугунги очкони меҳнат қилиб олдик.
Энг эътиборли жиҳати шундаки, бугун рақибга нисбатан биз кўпроқ хавфли вазиятларни яратдик. Бугунги дуранг натижа ўйинга мос бўлди десак бўлади. Энди кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз. Бизни мажмуага келиб қўллаб-қувватлаётган мухлисларимизга ғалаба тақдим этмоқчимиз”, – деди мутахассис.
Иброҳим Жалолов
Редактор