Алишер Мирзаев Камбоджа клуби билан шартномасини узайтирди
Фото: Getty Images
Ўзбекистонлик яримҳимоячи Алишер Мирзаев «Висакҳа» билан шартномасини узайтирди.
Келишув 2026 йилнинг 31 майига қадар амал қилади.
29 ёшли футболчи 2019 йилдан бери ушбу жамоа сафида тўп тепади, фақат 2021 йилда «Прай Венг»да бир мавсум ўйнаган. 2022 йилдан бошлаб яна «Висакҳа» либосида ҳаракат қилиб келади.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Мирзаев «Пахтакор» тарбияланувчиси саналади. У 2012 йилда Дилшод Нуралиев бошқарувидаги Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси билан Осиё чемпиони бўлган.
Баҳром Бобонов
Редактор