locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ал-Ҳилол» супер ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин турибди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ал-Ҳилол» супер ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин турибди
ФОТО: Getty Images

Италиянинг «Наполи» клуби ҳужумчиси Виктор Осимҳен «Ал-Ҳилол» билан шахсий шартнома шартлари борасида келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Манбага кўра, нигериялик футболчи Саудия клуби билан 2029 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолайди. Осимҳен риядликлар сафида йилига 35 миллион евро маош олади.

Маълумот учун, Осимҳен ўтган мавсумни «Галатасарой»да ижара ўтказди. Бу давр ичида у барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 37 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг