locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ал-Ҳилол” Осимҳен учун 50 млн евро маош таклиф қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Ал-Ҳилол” Осимҳен учун 50 млн евро маош таклиф қилди
Фото: Getty Images

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” Италиянинг “Наполи” клуби ҳужумчиси Виктор Осимҳен учун яна бир бор шартнома таклиф қилди.

Goal нашри хабарига кўра, клуб нигериялик футболчига йилига 50 миллион евро миқдорида маош таклиф қилган. Бунгача 26 ёшли ҳужумчи “Ал-Ҳилол”нинг 30 миллион евролик дастлабки таклифини рад этган эди.

Шунингдек, саудияликлар раҳбарияти Викторни қўлга киритиш учун “Наполи” клубига 75 миллион евро миқдорида товон пули тўлашга тайёрлигини билдирган.

Ўтган мавсумда Осимҳен Туркиянинг “Галатасарой” жамоасида ижарада тўп сурган. У барча мусобақалар доирасида 41 ўйинда майдонга тушиб, 37 та гол ва 8 та голли узатма муаллифига айланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг