\"Ал-Ҳилол\" Марку Силвани жамоага олиб келмоқчи
Фото: Getty Images
"Ал-Ҳилол" "Фулхэм" бош мураббийи Марку Силванинг хизматларига қизиқиб қолган. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар тарқатмоқда.
Португалиялик мутахассис келаси мавсумдаёқ "Ал-Ҳилол"ни бошқариши мумкин. Силва 2021 йилнинг июлидан бери лондонликларни бошқариб келмоқда. Томонлар ўртасидаги шартнома 2026 йилгача мўлжалланган.
Айни вақтда "Ал-Ҳилол"ни Жорже Жезуш бошқармоқда. Унинг келишуви икки ойдан кейин тугайди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист