locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Ал-Ҳилол\" Леауни сотиб олмоқчи

Клуб вакиллари аллақачон "россонерилар" юлдузига алоқага чиққан.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Ал-Ҳилол" Леауни сотиб олмоқчи
Фото: Getty Images

"Милан" вингери Рафаэль Леау фаолиятини Саудия чемпионатида давом эттириши мумкин, дея хабар берди журналист Николо Скира.

Қайд этилишича, 26 ёшли португалиялик футболчи "Ал-Ҳилол" эътиборини тортган.

Ар-Риёд клуби вакиллари аллақачон "россонерилар" юлдузига алоқага чиққан. "Милан" футболчи билан хайрлашмоқчи эмас.

Миланликлар Леау трансферидан камида 90 дан 100 миллион еврогача пул талаб қилади. 26 ёшли футболчининг ўзи ҳам Европада ўйнашни давом эттиришни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рафаэлнинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг