locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Ал-Ҳилол\" Индзагини дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айлантирмоқчи

Мураббий ЕЧЛ финалидан сўнг бир қарорга келиши мумкин
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Ал-Ҳилол" Индзагини дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айлантирмоқчи
Фото: Getty Images

"Интер" бош мураббийи Симоне Индзаги Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби билан бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Патрик Бергер хабар берди.

Манбага кўра, саудияликлар италиялик мураббийни Жорже Жезушнинг ўрнига асосий номзод сифатида кўрмоқда. Томонлар ўзаро келишувга эришса, Индзаги дунёда энг кўп маош оладиган мураббийга айланиши мумкин.

Ҳозирча томонлар ўртасида келишувга эришилмаган. Индзаги сўнгги кунларда музокараларни тўхтатиб, тўлиқ эътиборини Чемпионлар Лигаси финалига қаратган. Кутилишича, финал учрашувидан кейин музокаралар давом эттирилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг