locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алфонсо Дэвис ЖЧ-2026даги илк ўйинида майдонга тушди

«Бавария» футболчиси мундиалнинг 1/16 финал босқичида ЖАР терма жамоасига қарши кечган баҳсда захирадан ўйинга қўшилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Канада терма жамоаси ҳимоячиси Алфонсо Дэвис ниҳоят ЖЧ-2026даги илк учрашувида майдонга тушди.

«Бавария» футболчиси мундиалнинг 1/16 финал босқичида ЖАР терма жамоасига қарши кечган баҳсда захирадан ўйинга қўшилди. Дэвис учрашувнинг 75-дақиқасида Тейжон Бьюкенен ўрнига майдонга тушди.

Бу унинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги биринчи иштироки бўлди. Канада терма жамоаси етакчиларидан бири ҳисобланган Дэвис гуруҳ босқичини жароҳатдан тўлиқ тикланиш зарурати сабабли ўтказиб юборган эди.

Алфонсо Дэвиснинг сафга қайтиши Канада учун муҳим воқеа сифатида баҳоланмоқда. У тезлиги, қанотдаги фаоллиги ва ҳужумга қўшилишдаги самарадорлиги билан жамоа ўйинига қўшимча куч бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Канада терма жамоаси гуруҳ босқичида 4 очко жамғарб, B гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда плей-оффга йўл олган. ЖАР эса A гуруҳида 4 очко билан иккинчи ўринни қўлга киритган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг