Алексис Санчес «Севилья»ни тарк этди
Унинг кейинги манзили ҳозирча номаълум.
ФОТО: Getty images
Испаниянинг «Севилья» клуби ва чилиялик ҳужумчи Алексис Санчес ўртасидаги ҳамкорлик якунланди. Футболчининг шартномаси муддати тугаган ва клуб уни узайтирмасликка қарор қилди.
Тажрибали форвард ўтган мавсумда «Севилья»нинг Ла Лигада ўз ўрнини сақлаб қолишида муҳим ҳисса қўшган бўлса-да, унга янги шартнома таклиф қилинмади.
Манбаларга кўра, Санчес фаолиятини давом эттириш ниятида. Аммо унинг кейинги манзили ҳозирча номаълум.
Ҳозирча энг кўп тилга олинаётган вариант — А Серияга қайтган «Монца». Бироқ бу маълумотлар ҳозирча расмий тасдиқлангани йўқ.
Шунингдек, агар европалик клублардан муносиб таклиф бўлмаса, собиқ «Барселона» ва «Арсенал» футболчиси фаолиятини ўз ватани — Чили чемпионатида давом эттириши ҳам истисно қилинмаяпти.