locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алексис Санчес «Севилья»га ўтмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Алексис Санчес «Севилья»га ўтмоқда
Фото: Getty Images

"Удинезе" клуби ҳужумчиси Алексис Санчес фаолиятини "Севилья"да давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Манбага кўра, 36 ёшли чилилик футболчи "Удинезе"дан "Севилья"га текинга ўтади. Ҳужумчи испан жамоаси билан яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан бир йиллик шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Санчес "Удинезе" сафида ўтган йилнинг августидан буён тўп суриб келмоқда. 2024/25 йилги мавсумда у А Серия ва Италия Кубогида 14 та ўйинда иштирок этди. Янги мавсумда ҳужумчи майдонга тушмади.

"Севилья" уч турдан сўнг Испания чемпионати турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг