locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Александр Зинченко жиддий жароҳат олди

Ҳимоячи ЖЧ-2026 саралашидаги ҳал қилувчи ўйинларни ўтказиб юбориши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Аякс» ва Украина терма жамоаси ҳимоячиси Александр Зинченко катта эҳтимол билан 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш ҳуқуқи учун март ойида бўлиб ўтадиган плей-офф ўйинларида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда TaToTake нашри хабар бермоқда.

Футболчи клубининг асосий таркибидаги илк расмий ўйиниёқ чап оёғидан жиддий шикастланган.

Шифокорлар жароҳатни қуйидагича баҳолашмоқда:

  • Оптимистик сценарий — ён боғламларнинг узилиши, бунда тикланиш муддати олти ҳафтадан уч ойгача давом этади;
  • Пессимистик сценарий — футболчининг фаолиятидаги илк бор тиззанинг олдинги хочсимон боғламлари узилиши бўлиб, бу 8 ойдан 12 ойгача реабилитация талаб қилади.

Қайд этилишича, якуний хулоса МРТ текширувидан сўнг маълум бўлади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг