locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Александр Петров ОКМК билан дўстона хайрлашди

Кўп йиллар давомида Олмалиқнинг ОКМК футзал клуби бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган Александр Петров жамоани тарк этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Александр Петров ОКМК билан дўстона хайрлашди
photo: OKMK fk

Кўп йиллар давомида Олмалиқнинг ОКМК футзал клуби бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган Александр Петров жамоани тарк этди.

Клуб матбуот хизмати маълум қилишича, тажрибали мутахассис билан тузилган меҳнат шартномаси муддати якунга етгани сабабли томонлар ўзаро ҳурмат ва дўстона руҳда хайрлашган.

Александр Петров 2014–2026 йиллар давомида, қарийб 12 йил мобайнида ОКМКни бошқарди. Унинг бош мураббийлиги даврида Олмалиқ жамоаси мамлакат футзалининг етакчи клубларидан бирига айланди.

Ушбу даврда ОКМК:
5 карра Ўзбекистон чемпиони;
3 карра кумуш медаль совриндори;
1 карра бронза медаль совриндори;
4 карра Ўзбекистон кубоги соҳиби;
3 карра Ўзбекистон Суперкубоги ғолиби бўлди.

Клуб раҳбарияти Александр Петровга кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, тарихий ютуқлари ҳамда клуб тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси учун миннатдорлик билдиради ва унинг келгуси фаолиятига муваффақият тилайди.

Шунингдек, клубнинг Telegram каналида эълон қилинган маълумотда Ўзбекистон футзал федерацияси Ижроия қўмитаси тавсияларига мувофиқ ОКМКда кенг кўламли ислоҳотлар бошлангани қайд этилди.

Таъкидланишича, клуб ўз тараққиётининг мутлақо янги босқичига қадам қўймоқда. Бошқарув тизими такомиллаштирилмоқда, янги таркиб шакллантирилмоқда ҳамда мураббийлар штабида ҳам қатор ўзгаришлар амалга оширилиши режалаштирилган. Мазкур янгиликлар юзасидан батафсил маълумот кейинчалик эълон қилиниши билдирилган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг