locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Александр Исак оғир жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин — Mirror

Швециялик ҳужумчи аввалроқ жарроҳлик амалиётини ўтаганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» ва Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Александр Исак жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнини якунламоқда. Декабр ойида сафдан чиққан футболчи март ойидаги халқаро танаффусга қадар майдонга қайтишни режалаштирмоқда.

Швециялик форвард «Тоттенхэм» ҳимоячиси Микки ван де Вен билан тўқнашувда оёғини синидириб олган ва тўпиқ ҳамда кичик болдир суягида жарроҳлик амалиётини ўтаган эди. Ушбу жиддий жароҳат сабабли Исак бир неча ойни ўтказиб юбормоқда.

Клубнинг сўнгги фотосуратлари Исакнинг базага ёлғиз тартибда машғулот олиб бораётганини кўрсатмоқда. У айни дамда тренажёр залида ишламоқда ва майдонда енгил футбол машқларини бажармоқда.

Mirror нашри хабарига кўра, Швеция терма жамоаси бош мураббийи Грэм Поттер Исакнинг 26 март куни Украинага қарши кечадиган ЖЧ-2026 саралаш баҳсида иштирок этишидан умидвор. Поттер бундай жароҳатлардан сўнг тикланиш узоқ ва мураккаб жараён эканини таъкидлаган ҳолда, ҳужумчининг сафга қайтиш имкониятларини юқори баҳолаган.

Маълумот учун, Исак жорий мавсумда клуб миқёсида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол муаллифига айланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг