locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Александр Хомяков: Вазириятлар яратдик, лекин тўпга якуний зарбани бера олмадик

Бухоро бош мураббийи Пахтакор билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Александр Хомяков: Вазириятлар яратдик, лекин тўпга якуний зарбани бера олмадик
photo: Buxoro FK

Суперлига 24-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Пахтакор" (0:4) учрашувидан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйинимизга келиб, бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат. Бугун ишқибозларимиз яхши далда бериб туришди. Афсуски, уларнинг ишончини оқлай олмадик. Яхши сифатдаги жамоа билан ўйнаш осон бўлмади. Тезкор гол уришни мақсад қилгандик, бу ҳам ўхшамади. Вазириятлар яратдик, лекин тўпга якуний зарбани бера олмадик.

Иккинчи таймда ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Бизга гол керак эди. Бугун ҳужум ва ҳимоядаги мувозанатни топа олмадик. Рақиб эса бирин-кетин гуллар уришда давом этди. Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик. Ҳақли ғалаба билан "Пахтакор"ни табриклайман. Мени хурсанд қилган жиҳати, футболчиларимиз охиригача қўлни туширмади", — деди мутахассис.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг