locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Александр Хомяков: «Биз курашишда давом этамиз»

"Бухоро" устози "Машъал"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Александр Хомяков: «Биз курашишда давом этамиз»
Фото: Машъал ПФК

Суперлига плей-офф босқичидан ўрин олган "Машъал" – "Бухоро" учрашуви 0:0 ҳисобида якун топди ва пенальтилар сериясида муборакликларнинг қўли баланд келди (3:1). Ўйиндан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Анчадан бери кўришмагандик. Ҳаммани кўриб турганимдан хурсандман. Ўйинга келадиган бўлсак, ҳар икки жамоа асабий баҳсни ўтказди. Жамоалар хато қилмаслик учун жуда эҳтиёткор бўлиб ўйнашди. Одатда плей-офф учрашувлари шунақа кечади. Вазиятларга бой ўйин кўрмадик, битта гол ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйиши мумкин эди. Афсуски, пенальтилар сериясида мағлуб бўлдик. "Машъал"ни вазифани бажариб, Суперлигада қолгани билан табриклайман. Биз эса курашишда давом этамиз.

— Жамоангиз гол урди, лекин ҳисобга олинмади...

- Ўша голни мен кўрмай қолдим. Офсайд туфайли гол инобатга олинмаганини билдим. Ҳакамлар шундай қарор қабул қилишди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг