locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Александр Андроникашвили: “Ишончим комилки, бу қарорим муваффақиятли бўлади”

Тез орада бургутлар сафига қўшиладиган ушбу ўйинчи клуб матбуот хизматига дастлабки интервьюсини берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Александр Андроникашвили: “Ишончим комилки, бу қарорим муваффақиятли бўлади”
photo: Andijon fk

Бу йилги мавсумда “Андижон” шарафини ҳимоя қиладиган янги футболчилардан бири, грузиялик легионер Александр Андроникашвилининг фаолиятида шубҳасиз янги саҳифа очилмоқда.

Тез орада бургутлар сафига қўшиладиган ушбу ўйинчи клуб матбуот хизматига дастлабки интервьюсини берди.

- “Андижон” клубига ўтишингиз қандай юз бергани ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

- Биласизми, ҳаммаси жуда тез ва кутилмаганда содир бўлди.

- Адашмасам, сиз “Дила” жамоаси билан иккита соврин ютдингиз. Энди “Андижон” билан ҳам бирга соврин ютмоқчи бўляпсиз-да?

- Ҳа, 2025 йил бу борада муваффақиятли бўлди. Мен “Андижон” билан максимал мақсадлар учун курашиш борасида қўлимдан келадиган ҳамма нарсани қиламан.

- Фаолиятингизда илк бор легионер сифатида четда тўп сурасиз. Бунгача нега легионерга айланмагансиз?

- Илгариги пайтларда ҳам вариантлар бўлган. Лекин мен тўғри вақтни ва тўғри танлов учун жамоани кутяпгандим. Ишончим комилки, бу қарорим муваффақиятли бўлади.

- Ўзбек футболи ва хусусан “Андижон” ҳақида нималарни билардингиз?

- Ўзбекистонда футболни жуда яхши кўришларини эшитдим. “Андижон”га келсак, уларнинг ўзига хос мухлислари борлигини биламан.

- “Андижон” клубидан таклиф ҳақида эшитганингизда илк фикрингиз қандай бўлди?

- Менга кўп нарсалар ёқди. Аввало, мураббий, мухлислар, машғулот базаси ва стадион.

- Янги жамоада қайси рақамда ўйнашни хоҳлайсиз?

- Бу унчалик муҳим эмас. Лекин 6-рақам яхши бўларди. Чунки мен бу рақам билан муваффақиятли мавсумларни ўтказдим.

- Яна бир грузиялик футболчи – Ашортиа ҳам “Андижон”да тўп суради. У билан ҳам гаплашдингизми?

- Ҳа, албатта. Мен у билан гаплашдим ва Ўзбекистонда ўйнаш тажрибасига эга бўлган грузин жамоадошимга эга бўлиш жуда ёқимли", - деди футболчи.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг