locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Александер Исак «ПСЖ»га қарши ўйингача сафга қайтиши кутилмоқда — манба

26 ёшли форвард аллақачон якка тартибдаги машғулотларга қайтган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпуль»нинг марказий ҳужумчиси Александер Исак УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасидаги «ПСЖ»га қарши баҳсгача тикланишга улгуриши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

26 ёшли швед форварди аллақачон якка тартибдаги машғулотларга қайтган ва ҳозирда жароҳатдан кейинги тикланишнинг якуний босқичини ўтамоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра, мерсисайдликлар бош мураббийи Арне Слот Александерни «ПСЖ» билан бўладиган дастлабки учрашув қайдномасига киритиши мумкин. Жавоб ўйинига қадар эса ҳужумчи тўлиқ тайёр ҳолатга келиш кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, дастлабки учрашув 8 апрелга, жавоб баҳси эса 14 апрелга белгиланган.

«Ливерпуль» Исакни 2025 йилнинг сентябр ойида 145 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Жорий мавсумда ҳужумчи клуб сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг