locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Александер Исак — «Ливерпул»нинг ёзги асосий трансфер мақсади

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Александер Исак — «Ливерпул»нинг ёзги асосий трансфер мақсади
Расм: gettyimages.com Александр Исак

«Ливерпул» клуби ёзги трансфер ойнасида «Нюкасл»нинг 25 ёшли ҳужумчиси Александер Исакни харид қилишга жиддий қизиқиш билдирмоқда. The Telegraph нашрига кўра, швед футболчиси мерсисайдликларнинг устувор мақсадига айланган.

Манба маълумотига кўра, «Нюкасл» Исак учун камида 120 миллион фунт стерлинг (тахминан 144 миллион евро) талаб қилмоқда. «Ливерпул» эса ҳужум чизиғини кучайтириш учун бу миқдорни тўлашга тайёр. Аввалроқ Исак клубнинг бир неча марта шартномани узайтириш борасида қилган таклифларини рад этгани хабар қилинган эди.

Жорий мавсумда Исак барча мусобақаларда 39 та учрашувда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt сайти маълумотига кўра, Исакнинг бозор қиймати 100 миллион еврони ташкил қилади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг