Алекс Фергюсон «Ливерпуль»га қарши ўйин олдидан шифохонага ётқизилди
«Манчестер Юнайтед»нинг афсонавий собиқ бош мураббийи Сер Алекс Фергюсон Премьер-лиганинг 35-тури доирасидаги «Ливерпуль»га қарши ўйин олдидан ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли шифохонага ётқизилди. The Sun ва бошқа нуфузли нашрларнинг хабар беришича, 84 ёшли шотландиялик мутахассис «Олд Траффорд» стадионида бўлганида безовталик сезган ва эҳтиёт чораси сифатида тез ёрдам машинасида шифохонага етказилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Фергюсоннинг аҳволи барқарор ва у ҳушида. Шифокорлар буни жиддий фавқулодда ҳолат эмас, балки режадан ташқари текширув деб баҳолашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «МЮ» ушбу баҳсда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу ғалаба «Манчестер Юнайтед»га 64 очко билан 3-ўриндаги мавқеини мустаҳкамлаш ва келаси мавсум учун Чемпионлар лигаси йўлланмасини деярли нақд қилиш имконини берди. «Ливерпуль» эса 58 очко билан 4-поғонада қолмоқда.