locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алберто Жилардино «Парма» бош мураббийига айланади

44 ёшли мутахассис клубни яқинда тарк этган Карлос Куеста ўрнини эгаллайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Парма» Алберто Жилардинони жамоанинг янги бош мураббийи сифатида тайинлаш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 44 ёшли мутахассис клубни яқинда тарк этган Карлос Куеста ўрнини эгаллайди.

«Парма» Куеста билан ўзаро келишув асосида хайрлашган эди. Жамоа Италия чемпионатининг дастлабки беш туридан сўнг 4 очко жамғариб, турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда.

Жилардино бунгача «Пиза», «Женоа», «Сиена» ва «Про Верчелли» каби жамоаларда бош мураббий сифатида ишлаган. У футболчилик фаолияти давомида «Парма» сафида ҳам тўп тепиб, клуб тарихида ўзига хос из қолдирган.

Маълумот учун, Жилардинонинг тайинлови якуний расмийлаштириш босқичида бўлиб, у аввало «Пиза» билан амалдаги шартномасини бекор қилиши керак. «Парма»нинг навбатдаги учрашуви 10-октябрь куни «Интер»га қарши сафарда ўтказилади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг