locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Альба: “Ямалнинг ўйинини томоша қилиш менга завқ бағишламоқда”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Альба: “Ямалнинг ўйинини томоша қилиш менга завқ бағишламоқда”
Фото: Getty Images

“Интер Майами” ҳимоячиси “Барселона” вингери Ламин Ямал ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Мен унинг "Барселона"даги дебютини эслайман, у адашмасам "Бетис"га қарши ўйинда 15 ёшда эди. Ўшанда ҳам у ўзига хос футболчи эканлиги аён эди. Тўғри, у сўнгги икки йил ичида жисмонан ўзгариб кетди.

У майдонда фарқ қилади, буни тасаввур қилиб бўлмайди. У ҳозирда "Олтин тўп"га даъвогарлар қаторида ва ёшлигида унинг қилаётган ишлари ақл бовар қилмайди.

Асосийси, у шу руҳда давом этаверсин, ўсишда давом этсин, ўргансин, футболни тушунадиган одамларни тингласин. Унинг ўйинини томоша қилиш менга завқ бағишлайди", - деди Альба.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг