locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алаба ва Рюдигер ёзги трансферлар вақтида «Реал»ни тарк этиши мумкин — Скира

Мадрид клуби ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашни режалаштирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячилари Давид Алаба ва Антонио Рюдигер 2026 йилнинг ёзида жамоани тарк этишга яқин турибди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

«Давид Алаба ва Антонио Рюдигер мавсум якунларида «Реал»ни эркин агент сифатида тарк этишга тобора яқинлашмоқда», — деб ёзади Скира.

Маълумот учун, жорий мавсумда 33 ёшли Давид Алаба Испания чемпионатида 6 та, Чемпионлар Лигасида 2 та ва мамлакат кубогида 1 та ўйинда майдонга тушди. 32 ёшли Антонио Рюдигер эса Примерада 8 та ва Чемпионлар Лигасида 2 та баҳсда иштирок этди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг