Ғалаба талаб қилинди: БАА расмийларидан бири футболчилар билан Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан учрашди
БАА терма жамоаси Абу-Дабидаги Муҳаммад ибн Зоид стадионида машғулотлар олиб бормоқда. Жамоа 5 июн куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистонга қарши учрашувга тайёргарлик кўрмоқда.
БАА Футбол ассоциацияси президенти шайх Ҳамдон ибн Муборак терма жамоа машғулотига ташриф буюриб, футболчилар ва мураббийлар штаби билан суҳбатлашди. У жамоага ишонч билдириб, уларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Шайх Муборак терма жамоадан фақат ғалаба кутилётганини таъкидлади. Унга кўра, футболчилар қолган икки ўйинда зафар қучиб, жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқишлари шарт.
Қайд этиш жоиз, футбол расмийларининг терма жамоа машғулотларига бориши кам учрайди. Кўпчилик мутахассислар бундай ташрифлар футболчиларнинг диққатини жамлашга халал бериши мумкинлигини таъкидлайди.