locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алаба «Лацио» таклифини рад этди

Давид аввал «Бавария» ва «Реал Мадрид» каби гранд клублар сафида тўп тепган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Алаба «Лацио» таклифини рад этди
ФОТО: Getty images

Австриялик марказий ҳимоячи Давид Алаба Италиянинг «Лацио» клуби таклифини рад этди. Бу ҳақда Corriere dello Sport хабар берди.

Манбага кўра, Рим клуби 34 ёшли футболчига бир мавсум учун 3 миллион евро маош тўлашга тайёр бўлган. Бироқ Алаба «Лацио» таклифини қабул қилмасликка қарор қилган ва ҳозирча ҳам эркин агент мақомида қолмоқда.

«Лацио» Алабани жамоани тарк этган Алессио Романольининг ўрнига олиб келишни режалаштирган эди. Романольи эса фаолиятини Қатарнинг «Ал-Садд» клубида давом эттиришга қарор қилди.

Алаба аввал «Бавария» ва «Реал Мадрид» каби гранд клублар сафида тўп тепган. У мадридликлар таркибида ҳам, мюнхенликлар сафида ҳам катта совринларни қўлга киритган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг