locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алаба фаолиятини океан ортида давом эттириши мумкин

Алабанинг амалдаги шартномаси «Реал» билан 2026 йил ёзигача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Алаба фаолиятини океан ортида давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty images

“Реал” ҳимоячиси Давид Алаба фаолиятини океан ортида давом эттриши мумкин, дея хабар беради журналист Себастьян Видаль.

Манбага кўра, 33 ёшли австриялик футболчига “Нью-Йорк Сити” ва “Даллас” жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

МЛС вакиллари тажрибали ҳимоячини қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Алабанинг амалдаги шартномаси «Реал» билан 2026 йил ёзигача мўлжалланган. Ҳозирча томонлар ўртасида шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб борилмаётгани айтилмоқда.

Жорий мавсумда марказий ҳимоячи Хаби Алонсо жамоаси сафида 4 та ўйинда иштирок этди. Сўнгги икки баҳсда эса жароҳати сабаб қатнашмади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг