locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Al Qodisiya» Дани Ольмога қизиқиш билдирмоқда

Футболчининг ўзи эса «Барселона»ни тарк этмоқчи эмас.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Саудия Арабистонининг «Al Qodisiya» клуби «Барселона» яримҳимоячиси Дани Ольмога қизиқиш билдирмоқда. Саудия клуби раҳбарияти футболчининг бир нечта ўйинларини бевосита стадиондан кузатган, бироқ ҳозирча трансфер бўйича расмий таклиф билан чиқмаган. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Ольмо айни дамда «кўк-анорранглилар» сафида ўзини бахтли ҳис қилмоқда ва жамоани тарк этиш нияти йўқ. «Блауґрана» раҳбарияти ҳам 27 ёшли футболчининг хизматларига таянаётгани ва у билан хайрлашмоқчи эмас.

Дани Ольмо жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, испаниялик яримҳимоячининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг