locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ал-Қодисия» Ретегининг трансферини эълон қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «Ал-Қодисия» Ретегининг трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images

“Аталанта” ҳужумчиси Матео Ретеги Саудиянинг “Ал-Қодисия” клубига ўтди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, 26 ёшли футболчи клуб билан расман шартнома имзолади. Матео янги жамоасида йилига 20 миллион евро маош олади.

Футболчининг трансфер қиймати 65 миллион еврони ташкил қилган. Ретеги бергамоликлар сафида ўтган мавсумни ажойиб ўтказди ва 36 та ўйинда 25 та гол уриб, А Сериянинг энг яхши тўпурари бўлди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Ретегининг бозор нархи 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг