locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ал Қодисия» Рейндерс учун йилига 20 млн евро маош таклиф қилди

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ал Қодисия» Рейндерс учун йилига 20 млн евро маош таклиф қилди
ФОТО: Getty images

Саудия Арабистонининг “Ал-Қодисия” таркибини “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Тижани Рейндерс билан кучайтиради ва футболчига йилига 20 миллион евро маош тўланадиган беш йиллик шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда De Telegraaf нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 28 ёшли футболчи яқин вақт ичида тиббий кўрикдан ўтиши керак.

Аввалроқ ОАВ Саудия Арабистони клуби Рейндерс трансфери учун тахминан 60 миллион евро тўлашга тайёр экани ҳақида хабар берган эди.

Ўтган мавсумда Рейндерс барча мусобақаларда 47 та ўйинда қатнашиб, еттита гол урди ва саккизта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, нидерландиялик футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврога тенг.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг