«Ал-Иттиҳод» Фернандеш учун таклиф юборди
Фото: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” клуби сардори Бруну Фернандеш фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Испаниянинг Mundo Deportivo нашри хабар берди.
Манбага кўра, португалиялик ярим ҳимоячи Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби билан музокаралар олиб борган. Ҳозирча томонлар ўртасида якуний келишувга эришилмаган, бироқ Фернандеш йиллик 40 миллион евро миқдорида маош талаб қилаётганини айтилмоқда.
Аввалроқ ҳам Фернандешга Саудия Арабистонидан таклифлар бўлган. Хусусан, мамлакатнинг кучли клубларидан бири саналган “Ал-Ҳилол” футболчига умумий қиймати 230 миллион евро бўлган таклиф юборган эди. Бироқ футболчи “Манчестер Юнайтед”да қолишни маъқул топиб, уларга рад жавобини берган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист