«Al Ittihod» Бенземага 2028 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилди
Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув жорий мавсум охирида якунга етади.
ФОТО: Getty Images
Саудия Арабистонининг «Al Ittihod» клуби 38 ёшли ҳужумчи Карим Бенземага 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган янги шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Николо Скира хабар берди.
Футболчининг амалдаги шартномаси жорий йилнинг 30 июнида якунланади. Ҳозирда клуб ва ўйинчи ўртасидаги музокаралар давом этмоқда, томонлар якуний келишувга эришишга интилмоқда.
Жорий мавсумда Бензема Саудия чемпионатида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди.
Карим Бензема 2023 йил июл ойидан буён «Al Ittihod» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Франциялик ҳужумчи «Реал» билан шартномаси якунлангач, эркин агент сифатида Саудия клубига қўшилган эди. Бензема Мадрид клубида 2009 йилдан буён тўп сурган.
Насрулло Каримов
Журналист