«Ал-Ҳилол» ва «Арсенал» тўпурар ҳужумчи учун курашади
Фото: Getty Images
"Ал-Ҳилол" клуби “Лейпциг” ҳужумчиси Беньямин Шешкони сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Манбага кўра, Саудия Арабистони гранди ёзда "Наполи"дан Виктор Осимхенни ўз сафига қўшиб олишга кўндира олмаганидан сўнг словениялик 22 ёшли футболчини кўзламоқда.
Шешко учун “Арсегал” клуби ҳам жиддий қизиқмоқда. Кўплаб манбалар уни “тўпчилар” сафига бориб қўшилиши мумкинлиги ҳақида ёзишмоқда.
2024/25-йилги мавсумда Беньямин Шешко "Лейпциг" сафида барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Баҳром Бобонов
Редактор