locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ал-Ҳилол» Тео Эрнандес трансферини эълон қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ал-Ҳилол» Тео Эрнандес трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images

“Милан”нинг франциялик ҳимоячиси Тео Эрнандес “россонерилар”ни тарк этди.

“Ал-Ҳилол” клуби қанот ҳимоячисини сотиб олганини эълон қилди. Томонлар 2028 йилнинг ёзига қадар битим имзолашди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, саудияликлар Теонинг трансфери учун “Милан”га 25 миллион евро тўлаган. Футболчи янги жамоасида йилига 20 миллион евро атрофида маош олиши хабар қилинганди.

Эрнандес италияликлар сафида А Серияда 195 та ўйин ўтказиб, 31 та гол урган ва 26 та голли узатмани амалга оширган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг