«Ал Ҳилол» Милинкович-Савич билан янги шартнома имзоланганини эълон қилди
30 ёшли сербияликнинг янги битими 2028 йилгача амал қилади.
Фото: Ал Хилал
Сербиялик ярим ҳимоячи Сергей Милинкович-Савич "Ал Ҳилол" билан янги шартнома тузди. Бу ҳақда Саудия Арабистони клуби расмий сайти хабар берди.
30 ёшли сербияликнинг янги битими 2028 йилгача амал қилади. Милинкович-Савич 2023 йил июль ойида 40 миллион евро эвазига Италиянинг "Лацио" жамоасидан келиб қўшилганди. У эндиликда бонуслар билан бирга йилига 30 миллион еврогача маош олади. Бу унинг Италиядаги 3,2 миллион евролик соф даромадидан анча юқори.
Ўтган вақт давомида у жамоаси билан Саудия Арабистони чемпионати, Саудия Арабистони Кубоги ва иккита Саудия Арабистони Суперкубогини қўлга киритди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист