«Ал Ҳилол» Кулибали билан шартномани узайтирди
34 ёшли футболчи риёдликлар клубига 2023 йил ёзида 23 миллион евро эвазига “Челси”дан ўтганди.
Фото: Ал Иттиход
Ҳимоячи Калиду Кулибали фаолиятини Саудия чемпионатида давом эттирадиган бўлди.
Сенегал миллий терма жамоаси ҳимоячиси “Ал Ҳилол” билан келишувни 2027 йил ёзигача узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Маълумот учун, 34 ёшли футболчи риёдликлар клубига 2023 йил ёзида 23 миллион евро эвазига “Челси”дан ўтганди. У жамоа билан мамлакат чемпионлиги, кубок ва суперкубокни қўлга киритди.
Кулибали бу мавсумда Саудия Пролигасида 10 та ўйин ўтказиб, 2 та голга ассистентлик қилган.
Ҳозирда “Ал Ҳилол” ички чемпионатда 20 ўйинда 50 очко тўплаб, пешқадамлик қилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист