locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ал-Ҳилол» Исак учун рад этиб бўлмас маошни таклиф қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ал-Ҳилол» Исак учун рад этиб бўлмас маошни таклиф қилди
Фото: Getty Images

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби “Ньюкасл” ҳужумчиси Александр Исакка молиявий томонлама катта шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Саудия клуби швед футболчисига ҳафтасига 600 минг фунт стерлинг миқдорида маош таклиф қилган. Бу суммадан ҳеч қандай солиқлар олинмайди.

Бундан ташқари, риёдликлар томонидан Исакка турли бонуслар ва қўшимча имтиёзлар ҳам ваъда қилинган. Бироқ ҳозирча футболчи бу борада бир қарорга кела олмаяпти.

Маълумот учун, Александр Исак 2022 йил ёзида Испаниянинг “Реал Сосьедад” клубидан “Ньюкасл”га ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг