\"Ал-Ҳилол\" 4 нафар легионери билан хайрлашмоқчи
Фото: Getty Images
“Ал-Ҳилол” бош мураббийи Симоне Индзаги жамоа таркибидаги 4 нафар легионер футболчилар билан хайрлашмоқчи.
Football Italia хабарига кўра, мураббий клуб раҳбариятига берган рўйхатидан Малком, Александр Митрович, Кайо Сезар ва Ренан Лоди ўрин олган.
Бу футболчилар янги мавсумда мураббийнинг режаларидан ўрин олмаган. Клуб тезроқ уларни бўйича таклифларни ўрганиб чиқишга тайёр.
Ўтган мавсумда “Ал-Ҳилол” Саудия чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади, Осиё чемпионлар лигаси ярим финали ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финалигача етиб борди.
Баҳром Бобонов
Редактор