locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Al Hilol» Витор Перейрага катта маош кўзда тутилган шартнома таклиф қилмоқчи

Амалдаги мураббий Симоне Инзаги шу ёзда жамоани тарк этиши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Саудия Арабистонининг «Al Hilol» клуби «Nottingem Forest» бош мураббийи Витор Перейра хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, Саудия клуби португалиялик мутахассис учун катта маош кўзда тутилган расмий таклиф тайёрламоқда. Чунки, «Al Hilol»нинг амалдаги бош мураббийи Симоне Инзаги шу ёзда жамоани тарк этиши кутилмоқда. Перейра учун Саудия Арабистони чемпионати бегона эмас, у муқаддам ушбу мамлакатда «Al-Shabab» ва «Al-Ahli» клубларини бошқарган.

Айни пайтда эса «Nottingem Forest» раҳбарияти ҳам Перейра билан шартномани яхшилангaн шартлар эвазига узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Витор Перейра 2026 йилнинг феврал ойидан буён «Nottingem Forest» клубини бошқариб келмоқда. У якунланган мавсумда жамоанинг тўртинчи мураббийига айланганди. Унинг қўл остида «ўрмончилар» Европа лигасининг ярим финалига қадар етиб боришди, шунингдек, жамоанинг Англия Премьер-лигаcидаги ўрнини сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг