locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Al Hilol» Карим Бенземага қизиқиш билдирмоқда

«Al Ittihod» француз ҳужумчиси учун 25 млн евро талаб қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Саудия Арабистони чемпиони «Al Hilol» клуби «Al Ittihod» ҳужумчиси Карим Бензема трансфери бўйича расмий сўров юборди. Бу ҳақда инсайдер Саша Тавольери хабар тарқатди.

«Al Ittihod» ўз юлдузини қўйиб юбориш эвазига камида 25 миллион евро талаб қилмоқда. 38 ёшли француз ҳужумчи эса янги жамоаси билан 2027 йилнинг июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолаш ниятида. Маълумот учун, Бенземанинг ҳозирги клуби билан амалдаги келишуви 2026 йилнинг ёзида якунга етади.

Аввалроқ, «Олтин тўп» соҳиби клуби билан шартномани узайтиришдан бош тортгани ва қишки трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бенземанинг хизматларига Туркиянинг «Бешиктош» клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсумда Карим Бензема «Al Ittihod» сафида барча турнирларда 21 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол уришга муваффақ бўлди. Transfermarkt портали айни дамда тажрибали ҳужумчини 6 миллион евродан баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг