locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Al-Hilol” Канселуни “Барселона”га қўйиб юбормоқчи эмас

Канселу ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Барселона” сафида ижара асосида ўтказди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” Жоау Канселуни яна ўз сафида кўришни режалаштирмоқда, бироқ “Al-Hilol” португалиялик ҳимоячини сақлаб қолишга тайёр.

Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, каталонияликлар 32 ёшли футболчини тўлиқ сотиб олиш вариантин кўриб чиқмоқда. Бунинг учун “Барселона” тахминан 10 миллион евро тўлаши керак бўлади. Акс ҳолда Саудия клуби Канселуни жамоада қолдирмоқчи.

Канселу ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Барселона” сафида ижара асосида ўтказди. У каталонияликлар таркибида барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ҳозирча клублар ўртасида якуний келишув йўқ. “Барселона” футболчини қайтаришни истамоқда, “Al-Hilol” эса фақат ўз талабларига мос таклиф тушса, трансферга рози бўлиши мумкин.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг