«Ал-Хилол» Дарвин Нуньес бўйича режаларини ўзгартирди
Саудиянинг «Ал-Хилол» клуби ҳужумчи Дарвин Нуньес бўйича режаларини бутунлай ўзгартирди.
Инсайдер Саша Тавольерининг маълум қилишича, уругвайлик футболчи яқин вақт ичида Туркияга бориб, «Трабзонспор»га ижара асосида ўтишини расмийлаштириши керак эди. Бироқ вазиятга Саудия Про-лигасининг янги аъзоси — «Ал-Дирия» аралашди.
Манбага кўра, «Ал-Дирия» «Ал-Хилол» билан музокара бошлаб, Нуньесни бир мавсумга ижарага олиш таклифини билдирди. Клуб футболчининг маошининг 75 фоизини тўлашга тайёрлигини маълум қилди.
Таъкидланишича, «Ал-Хилол» Нуньеснинг «Ал-Дирия»га ўтишига розилик берган ва «Трабзонспор» билан олиб борилаётган музокараларни тўхтатган.
«Ливерпуль»нинг собиқ ҳужумчисига Туркиянинг яна бир гранди — «Бешиктош» ҳам даъвогарлик қилган. Бироқ Истанбул клуби Нуньеснинг ўзи билан шартнома шартлари бўйича келиша олмаган.