«Ал-Аҳли» Винисиусга 1 млрд долларлик шартнома таклиф қилди – манба
Transfermarkt портали Винисиуснинг бозор қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқда.\
ФОТО: Getty images
“Ал-Аҳли” клуби “Реал Мадрид” ҳужумчиси Винисиус Жуниорга 1 миллиард евролик шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс маълум қилган.
Манбага кўра, “Ал-Аҳли” 25 ёшли бразилиялик футболчини ёзги трансфер ойнаси вақтида ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. Ҳозирда томонлар эҳтимолий трансфер юзасидан музокаралар олиб бормоқда.
Маълумот ўрнида Винисиус Жуниор 2018 йилда “Фламенго”дан “Реал”га 45 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Жорий мавсумда ҳужумчи “қироллик клуби” жами 30 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 11 та голли узатма ёздириб қўйган. Футболчининг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали Винисиуснинг бозор қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист