«Ал-Аҳли» Тринкауни трансфер қилишга яқин
Трансфер тахминан 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
ФОТО: Getty images
Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» клуби «Спортинг» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Франсишку Тринкауни ўз сафига қўшиб олиш устида фаол иш олиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манба маълумотига кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар илғор босқичга етган. Футболчининг ўзи ҳам трансферга розилик билдирган. Ҳозирда клублар битим суммаси бўйича келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда. Трансфер тахминан 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Франсишку Тринкау Португалия футболининг тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида «Брага», «Барселона» ва «Вулверхэмптон» клублари сафида ҳам тўп сурган.
Ўтган мавсумда 25 ёшли вингер барча мусобақаларда 54 та учрашувда қатнашиб, 13 та гол ва 18 та голли узатма муаллифи бўлди.