locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ал-Аҳли сафарда Ал-Халдияни мағлуб этди ва гуруҳ пешқадамига айланди

"Андижон" жамоамиз қатнашаяпган ОЧЛ 2 нинг B гуруҳида 29-октябр куни битта учрашув бўлиб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ал-Аҳли сафарда Ал-Халдияни мағлуб этди ва гуруҳ пешқадамига айланди
photo: Andijon fk
Осиё Чемпионлар Лигаси 2
29.10.2025, Як.
Al Khalidiyah
1
Аль-Ахли
2

"Андижон" жамоамиз қатнашаяпган ОЧЛ 2 нинг B гуруҳида 29-октябр куни битта учрашув бўлиб ўтди.

Баҳрайнда "Ал-Халдия" Қатарнинг "Ал-Аҳли" жамоасини қабул қилди.

Гап шундаки, B гуруҳида 3-тур ортда қолган ва олдинда 4-тур баҳслари кутмоқда. Бироқ "Ал-Халдия" - "Ал-Аҳли" учрашуви 5-тур доирасида ўтказилди. Ушбу беллашувнинг барвақт ўтишига сабаб шундаки, Баҳрайн терма жамоасининг Араб Кубоги саралашида қатнашиши инобатга олиниб, тақвим эълон қилинганда ҳам ушбу ўйин 29-октябрга белгиланган. "Андижон" эса 5-турни 26-ноябр куни "Бобур арена"да Туркманистоннинг "Арқадаг" клубига қарши ўтказади.

29-октябр. "Ал-Халдия" - "Ал-Аҳли" -1:2 (0:0).
Голлар: Дрис Феттуҳи, 65 - 0:1. Муҳаммад Ал Ромайҳи, 74 - 1:1. Секу Янсан, 90 - 1:2.

ОЧЛ2. “B” гуруҳи.

30-октябр ҳолатига мусобақа жадвали

1.“Ал-Аҳли” 4 1 3 0 4-3 6
2.“Ал-Халдия” 4 1 2 1 3-2 5
3.“Андижон” 3 0 3 0 0-0 3
4.“Арқадаг” 3 0 2 1 2-4 2

4-турда учрашадилар

5 ноябр (чоршанба)

19:00. “Ал-Халдия” - “Андижон”
18:45. “Арқадаг” - “Ал-Аҳли”

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг