locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Ал-Аҳли\" Мессини ўз сафига олиб келмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Ал-Аҳли" Мессини ўз сафига олиб келмоқчи
Фото: Getty Images

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда L'Equipe хабар берди.

Манбага кўра, аргентиналик футболчини "Ал-Аҳли" сафига қўшиб олмоқчи. Саудия Арабистони клуби форвардни "Интер Майами" билан шартномаси тугайдиган декабрь ойида жамоага ўтишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.

Қайд этилишича, MLS клуби Леони сақлаб қолмоқчи. Аввалроқ клуб билан музокараларга киришгани хақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот ўрнида, "Ал Аҳли"да дарвозабон Эдуар Менди ("Челси" собиқ аъзоси), ҳимоячи Мерих Демирал ("Ювентус"), вингер Рияд Марез ("Манчестер Сити") ва ҳужумчи Роберто Фирмино ("Ливерпуль") каби юлдузлар бор.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг