\"Ал Аҳли\" илк бор ОЧЛ ғолиби бўлди
Фото: Getty Images
3 май куни Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” ҳамда Япониянинг “Кавасаки” клублари ўртасида Осиё чемпионлар лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтди.
Финал ўйинида "Ал-Аҳли" Япониянинг “Кавасаки” клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, ОЧЛ ғолибига айланди. Дастлаб 35-дақиқада ҳисобни “Ал-Аҳли”нинг бразилиялик ҳужумчиси Галено очди. 42-дақиқада “Милан” ва “Барселона”нинг собиқ футболчиси Франк Кесси жамоасининг муваффақиятини таъминлади.
Осиё чемпионлар лигаси. Финал.
“Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони) 2:0 “Кавасаки” (Япония)
Голлар: Галено 35, Кессиер 42.
Розикжон Султонмуродов
Журналист