locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ал Аҳли» – «Андижон» учрашуви бўлиб ўтадиган «Ал Тумама» стадиони ҳақида

“Ал-Тумама” стадиони 2021-йилнинг 21-октябр куни фойдаланишга топширилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ал Аҳли» – «Андижон» учрашуви бўлиб ўтадиган «Ал Тумама» стадиони ҳақида
ФОТО: Getty images

Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақасининг гуруҳ босқичи сўнгги турида “Андижон” жамоамиз Қатар пойтахти Доха шаҳрида “Ал-Аҳли”га қарши майдонга тушишидан хабарингиз бор.

Ушбу муҳим учрашувни ўзида ўтказадиган муҳташам “Ал-Тумама” стадиони ҳақида мухлисларимиз эшитишган. Боиси, ушбу арена 2022-йили Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионати ўйинларига мезбонлик қилган.

“Ал-Тумама” стадиони 2021-йилнинг 21-октябр куни фойдаланишга топширилган. Ўз бағрига 44400 мухлисни сиғдиради.

“ЖЧ-2022”да ушбу аренада гуруҳ босқичи доирасида Сенегал - Нидерландия (0:2), Испания - Коста-Рика (7:0), Қатар - Сенегал (1:3), Белгия - Марокаш (0:2), Эрон - АҚШ (0:1), Канада - Марокаш (1:2), 1/16 финалда Франсия - Полша (3:1) ва 1\4 финалда Марокаш - Португалия (1:0) учрашувлари бўлиб ўтган.

“Ал-Аҳли” клуби гуруҳ босқичидаги ўз майдонида ўтган дастлабки иккита ўйин - “Ал-Халдия” ва “Аркадаг” жамоаларини ҳам “Ал-Тумама”да қабул қилган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг