locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ал-Аҳли» - «Андижон» ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаради

“Ал-Аҳли” - “Андижон” учрашуви 24-декабрь куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ал-Аҳли» - «Андижон» ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаради
ФОТО: Getty images

ОЧЛ 2 мусобақасининг “Б” гуруҳи, 6-тур доирасидаги “Ал-Аҳли (Қатар) - “Андижон” (Ўзбекистон) ўртасидаги ўйинни ироқлик ҳакамлар бригадаси бошқаради.

Унга кўра, бош ҳакам вазифасини Заид Тамер Муҳаммад бажаради.

35 ёшли ҳакам жорий йилги мавсумда Ироқ юлдузлар лигасида 6 та, ОЧЛ Элита (“Ал-Садд” - “Шаржа” - 1:1) ва ОЧЛ 2 да (“Тампинес Роверс” - “Похан” - 1:0) 1 тадан ўйинларни бошқарган. Шунингдек, U23 Осиё Кубоги саралашида (АЯЭ - Эрон - 2:3) ҳам 1 та ўйинда ҳакамлик қилган.

Бош ҳакам: Заид Тамер Муҳаммад (Ироқ)

Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳайдар Абдулхассан Али Улбайди, Амир Довуд Хуссейн Алвиндави (иккиси ҳам Ироқ)

Захира ҳаками: Аҳмад Кадим Гатеа Ристам (Ироқ)

Назоратчи: Ҳидоят Момбени (Эрон)

Комиссар: Давлатманд Исломов (Тожикистон)

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Аҳли” - “Андижон” учрашуви 24-декабрь куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг