Al Ain Cup. Ўзбекистон Ўруновнинг голлари эвазига Мисрни мағлуб этиб, финалга йўлланма олди
Бирлашган Араб Амирликларида старт олган «Al Ain Cup» турнирининг яримфинал босқичида Ўзбекистон миллий жамоаси Мисрга қарши баҳс олиб борди ва якунда 2:0 ҳисобига ишончли ғалабага эришди.
Дастлаб Остон Ўрунов 4-дақиқада ҳисобни очди. 44-дақиқада эса Ўруновнинг ўзи яна катта саҳнага чиқиб, дублни расмийлаштирди.
Шу тариқа, Фабио Каннаваро шогирдлари мусобақа финалига йўлланма олди. Ушбу босқичда Ўзбекистон Эронга қарши майдонга тушади. Учрашув 18 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Al Ain Cup. Яримфинал
Ўзбекистон — Миср 2:0
Голлар: Ўрунов (4, 44).
Ўзбекистон — Абдувоҳид Неъматов, Ҳожиакбар Алийжонов (Фарруҳ Сайфиев, 90), Абдулла Абдуллаев, Ҳусниддин Алиқулов (Рустам Ашурматов, 90), Абдуқодир Ҳусанов, Шерзод Насруллаев, Азиз Ғаниев (Акмал Мозговой, 53), Отабек Шукуров (Достонбек Ҳамдамов, 69), Одил Ҳамробеков, Остон Ўрунов (Ҳожимат Эркинов, 53), Элдор Шомуродов.
Миср — Муҳаммад Собҳи, Ромий Рабиа, Муҳаммад Ҳамдий, Муҳаммад Ҳаний, Марвон Атийя, Ҳамдий Фатҳӣ, Аҳмад Саийд Зизо, Усама Файсал, Муҳаммад Салоҳ, Марвон Усмон, Мустафо Муҳаммад (Моҳсен, 68).