locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Al Ain cup. Ўзбекистон чемпион!

Финалда Эрон терма жамоаси пенальтилар серияси орқали мағлуб этилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Al Ain cup. Ўзбекистон чемпион!
photo: UFA

Бирлашган Араб Амирликларида Жаҳон чемпионати – 2026 финал босқичи иштирокчилари ўртасида ўтказилган "Al Ain Cup" ўртоқлик турнири Ўзбекистон терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Финалда Ўзбекистон Эронга қарши ўйнанди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида вакилларимиз аниқроқ ҳаракат қилишди – 4:3.

Ўзбекистон терма жамоаси 68-дақиқада Абдуқодир Ҳусановнинг четлатилиши туфайли бир киши кам бўлиб ўйинни якунлади.

Кеча турнирнинг учинчи ўрин учун ўйинида Миср ҳам Каба-Верденини пенальтилар сериясида енгган эди.

Al Ain Cup. Финал

Ўзбекистон – Эрон – 0:0, пенальтилар серияси – 4:3

18-ноябр, 21:00

Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Абдуқодир Ҳусанов, Фарруҳ Сайфиев (Рустам Ашурматов, 88), Отабек Шукуров (Акмал Мозговой, 79), Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев (Хожимат Эркинов, 64), Остон Ўрунов (Жамшид Искандеров, 64), Шерзод Насруллаев, Элдор Шомуродов, Абдулла Абдуллаев, Ҳусниддин Алиқулов

Эрон: Алиризо Бейронванд, Солих Хардани, Мажид Ҳусайни, Шожаи Халилзода, Милоид Муҳаммади, Саид Иззатуллоҳи (Муҳаммад Горбани, 10) Саман Годдос (Али Ризо Кушки, 80), Меҳди Ғайеди, Меҳди Тареми, Амирҳусайн Ҳусайнозода (Муҳаммад Моҳиби, 80), Али Алипур

Огоҳлантириш: Фарруҳ Сайфиев (Ўзбекистон) 54

Четлатиш: Абдуқодир Ҳусанов (Ўзбекистон) 68

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг