«Al Ain Cup». Миср Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 3-ўринни эгаллади
Финал баҳси Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади.
ФОТО: Getty images
"Al Ain Cup" турнирининг 3-ўрин учун бўлган баҳсида Миср терма жамоаси Кабо-Верде билан куч синашиб, пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. Ўйиннинг асосий вақтида эса 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Дастлаб 7-дақиқада Родригес Кабо-Вердени ҳисобда олдинга олиб чиққан эди. 57-дақиқага келиб эса "Манчестер Сити" ҳужумчиси Омар Мармуш ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Пенальтилар сериясида эса 2:0 ҳисоби қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирнинг финал учрашуви бугун Ўзбекистон - Эрон терма жамоалари ўртасида ўтказилади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади.
«Al Ain Cup». 3-ўрин учун ўйин
Миср — Кабо-Верде 1:1
Пеналтилар серияси — 2:0.
Голлар: Мармуш (57) — Родригес (7).
Розикжон Султонмуродов
Журналист